16.12.2019 06:58
Дунё Питер Хандкега Нобел мукофоти тақдим этилишини қораламоқда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Сребреницадаги геноцид ҳақиқатини инкор этадиган ва сербиялик "қассоб" Слободан Милошевичнинг мухлиси сифатида танилган австриялик ёзувчи Питер Хандкега адабиёт бўйича Нобел мукофоти берилишига салбий муносабат тобора кучайиб бормоқда. Хусусан, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған «мусулмонларнинг қонини тўккан бир разилни қўллаб-қувватлаган кишининг мукофотланиши»ни катта жанжал ва шармандалик деб атади.